UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3

Расулжон Юлдашев: "Ҳоким кубогига Нигериядан жамоа таклиф қилинган эди" Янгиликлар

Расулжон Юлдашев: "Ҳоким кубогига Нигериядан жамоа таклиф қилинган эди"

Хабарингиз бор, шу кунларда Фарғона вилоятида футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан сайтимиз мухбири Бекзод Толибов Фарғона вилоят футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Расулжон Юлдашев билан учрашиб, “Ҳоким кубоги” мусобақаси ҳақида интервью олди. Қуйида ушбу интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги” мусобақалари мана 25 йилдан ошибдики, анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Мазкур турнирнинг ташкил этилишига Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан катта амалий ёрдам кўрсатиб келинади. Турнир аллақачон халқаро мусобақа мақомини олиб улгурган. Лекин афсуски, бу йили қўшни Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан жамоалар келишмоқчи эди, айрим муаммолар туфайли келишолмади. Биласизми, Нигериядан жамоа таклиф қилинган эди. Лекин виза билан боғлиқ муаммо туфайли Нигерия давлатидан кутилган жамоа турнирга кела олмади. Лекин насиб қилса келаси йили кўплаб хорижий давлатлардан мазкур турнирга жамоаларни таклиф этиш ва иштирокини таъминлаш ниятимиз бор.

Айни дамда “Ҳоким кубоги” мусобақасида 18 та Суперлига, Про-Лига ва янги мавсумда Про-Лигада қатнашишни мақсад қилган жамоалар иштирок этишмоқда. Бундан ташқари мазкур мусобақада ўтказиладаган ўйинларни бошқариш учун Тошкент шаҳридан Суперлига ўйинларини бошқариб борадиган 35 нафар, қўшни Қирғизистон Республикасидан 4 нафар ҳакамлар жалб этилган ва уларга барча шароитлар яратиб берилди. Бу йилшҳги мусобақа 4 та стадионда ўтказилмоқда. Шу йили янгилик киритдик,мана Ёзёвон туманидаги “Марказий” ўйингоҳда мусобақа доирасидаги учрашувлар ўтказилмоқда. Кейинги йили вилоятимизнинг кўплаб туман ва шаҳарларида мазкур мусобақа доирасидаги учрашувларни ўтказиш ва иштирокчи  жамоалар сонини янада кўпайтириш режамизда бор. Айни дамда “Ҳоким кубоги” мусобақалари кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.



Тақдирни қарангки, об-ҳаво мазкур мусобақа давом этаётган вақтда айнан футбол ўйнайдиган даражада бўлмоқда. Мазкур турнирнинг ташкил этилиши нима учун? Бу турнир ҳеч қайси футбол бўйича юқори турувчи ташкилот томонидан рўйхатга олинмаган. Бу турнир Фарғона ҳамда қўшни вилоят жамоаларига селекция ишлари ва жисмоний тайёргарлик учун қулайлик яратиб бериш учун ташкил этилади. Бу турнирда иштирок этишган жамоалар биринчи навбатда таклиф этилган футболчиларнинг салоҳияти, кўзлаб юрилган футболчиларнинг даражаси каби ҳолатларда маълумот олиш, шунгингдек миллий чемпионатларимизга тайёрларлик ишлари учун қулайлик яратиш учун ташкил этилади. Шунингдек футболчилар учрашувларда ўзларини тутишлари, учрашув ҳакамлари томонидан қўйиладиган талабларни бажаришлари учун ўзларида хулосалар чиқариш учун ташкил этилади. “Ҳоким кубоги”да иштирок этган футболчи футбол тартиб-қоидаларни тушунади ва миллий чемпионатларимизда мазкур хулосаларига асосан ўйнайди.

Агар об-ҳаво ноқулайлик туғдирмаса, турнирнинг финал учрашувини 9 февраль кунига ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Албатта турнирда муносиб иштирок этган жамоаларни тақдирлаш, қимматбаҳо совғалар ва Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилоят футбол Ассоциацияси махсус дипломлари билан тақдирлаш режамизда бор. Тақдирлаш маросими ўша машҳур чемпионатлар каби даражада ташкил этилиши устида ишламоқдамиз. Бу борада Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда маданият бўлимлари билан хамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Бу йилги тақдирлаш маросими албатта ўзгача даражада ташкил этилиши бўйича ишлаяпмиз.    

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика