UZ

Сўнгги янгиликлар

Расмий хабар: Ребров – Украина терма жамоаси бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Ребров – Украина терма жамоаси бош мураббийи

Мутахассис терма жамоа бошқарувига келди.

Украина футбол ассоциацияси Сергей Ребровнинг Украина терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида эълон қилди. Томонлар шартнома имзоладилар, унинг муддати эса ҳали ошкор этилмади.

Мутахассиснинг дебюти 12 июнь куни Германияга қарши ўтказиладиган назорат учрашувида бўлиб ўтади. Евро-2024 саралаши доирасида Украина 16 июнь куни Шимолий Македонияга, 19 июнь куни эса Мальтага қарши баҳс олиб боради.

Ребров Украинада Киевнинг "Динамо" жамоасида муваффақиятли ишлади, шундан сўнг "Ал Аҳли”, "Ференцварош" ва "Ал Айн" клубларида фаолият кўрсатди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика