Вадим Абрамов: "Чемпионлар лигасида ҳам "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" 3:3 ўйнади"

Alisher
21 апр 2024, 21:17
Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" (3:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Албатта, ўйинни кўрдинглар, мухлисларга ёқадиган ва томошабоп футбол бўлди. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Бироқ, иккинчи бўлимда йигитлар характер кўрсатишди ва ёрқин футбол намойиш этишди. 

- Гуруҳдаги вазият ҳақида фикрингиз?

- Нариги учрашувда қандай натижа қайд этилди? 

- "Навбаҳор" ғалаба қозонди.

- Тушунарли. Демак, ҳозир бизда 2 та очко бор ва яхши гуруҳда яхши вазиятга эгамиз. Гуруҳ босқичидан чиқиш ёки чиқмаслигимиз "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг ҳал бўлади.

- "Андижон" билан ҳам, бугун ҳам жамоангиз очиқ футбол намойиш этди. Бу сизнинг учрашувга танлаган услубингизми?

- Чемпионлар лигасида ҳам "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" 3:3 ўйнади. Жавоб ўйинида Мадрид клуби ҳимоявий услуб танлаб натижага эришди. Футболда шунақа ўйинлар учраб туради.



Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›