Расмий хабар. Остон Ўрунов - "Уфа" футболчиси
10 фев 2020 12:30
Янгиликлар
Расмий хабар. Остон Ўрунов - "Уфа" футболчиси
РПЛда иштирок этувчи "Уфа" клуби 19 ёшли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда бошқирдистонликлар расмий сайти хабар тарқатди. "Уфа" "Локомотив" собиқ ўйинчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов ўтган мавсум "Локо" сафида Ўзбекистон чемпионатида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этган эди.
Ярим ҳимоячи 2018 йилги мавсумда Суперлиганинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилган эди. Ўрунов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2019 йилда дебют қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар