Расмий хабар. Муҳсин Муҳаммадиев - "Бухоро" бош мураббийи
09 июн 2019 21:02
Янгиликлар
Расмий хабар. Муҳсин Муҳаммадиев - "Бухоро" бош мураббийи
Бугун тожикистонлик мутахассис Муҳсин Муҳаммадиев Бухорога етиб келди.
Мураббий "Бухоро" клуби билан шартнома имзолади, - деб хабар бермоқда "Бухоро" матбуот хизмати.
Муҳсин Муслимович 2003-2008-йиллар мобайнида Россиянинг Подолск шаҳрининг "Витязь" футбол клуби мураббийлар штабида фаолият олиб борган ва бош мураббий сифатида ушбу клуб билан 2007 йили иккинчи дивизион ғолиби ва ПФЛ кубоги соҳиби бўлган. Сўнгра Қозон шаҳрининг "Рубин" жамоасида тўрт йил спорт директори лавозимида фаолият олиб борган (2008-2009-йиллар "Рубин" жамоаси Россия чемпионати ғолиби). 2013 йил Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ҳамда 2016-2017-йиллар давомида "Истиқлол" жамоаси билан Тожикистон чемпиони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар