UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  0 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  1 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  4 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  2 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  14 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4

Расмий хабар: "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви 4 март куни соат 15:30да бошланади Янгиликлар

Расмий хабар: "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви 4 март куни соат 15:30да бошланади

Юртимиз узра баҳор насимлари эса бошлади. Баҳор эса миллионлар ўйини – ФУТБОЛ учрашувларини ўлкамизга бошлаб келяпти.

Янгиланаётган чемпионатимиз – СУПЕРЛИГА баҳслари 1 март санасидан эътиборан старт олади. У мамлакатимизнинг барча хонадонларига қувонч, хурсандчилик олиб киришини истаймиз.

Футбол байрами металлурглар шаҳри – Бекободда ҳам катта умидлар, улкан орзулар билан қаршиланаяпти. Мамлакатимиз индустрия саноатида муҳим ўрин тутувчи, меҳнаткаш, заҳматкаш, фидойи ишчилари, кўп миллатли аҳолиси билан ном қозонган Бекободда мавсум 2018 йилнинг 4 март санасида бошланадиган бўлди. Янги мавсум йўлида катта бунёдкорлик ишлари бажарилган “Металлург” марказий стадионида фақат битта камчилик қолди. “Тошшаҳарнур” томонидан амалга оширилаётган стадионнинг ёритиш тизимини талаблар асосида таъмирлаш жараёни бироз кечикяпти.

Ўзбекистон металлургия комбинати ҳиссадорлик жамияти, Бекобод шаҳар ҳокимлигининг илтимосини ерда қолдирмай, 1-тур учрашувини истисно тариқасида 4 март санасида, соат 15:30 да бошланишига рухсат берган, Бекободни катта футбол ҳавосидан бебаҳра қолдирмаганлиги учун кўп минг сонли футбол мухлислари номидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига, Профессионал футбол лигаси мутасаддиларига миннатдорлик билдирамиз, - дейилади "Металлург" клуби матбуот хизмати хабарида. 

Бекободда бўлиб ўтадиган “Металлург” – “Навбаҳор” учрашувини мамлакатимизнинг таниқли ҳакамларидан, ФИФА рефериси Виктор Серазетдинов бошқариб боради. Унга қанотларда Тимур Гайнулин ва Андрей Цапенколар ёрдам беришади.  Заҳирадаги ҳакам Рустам Лутфулин. Ҳакамлар гуруҳи фаолиятини эса Бахтиёр Тоғаев назорат этиб боради.

4 март (якшанба)

“Металлург” (Бекобод) – “Навбаҳор” (Наманган), Бекобод. “Металлург” стадиони. 4.03.2018 йил, 15:30
Ҳакамлар: 
В.Серазитдинов (Тошкент), Т.Гайнуллин (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Р.Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент).

Рейтинг: -142   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика