Расмий хабар: "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
16 мар 2018, 18:22
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо жамоаси билан шартномасини узайтирди.

Энди унинг янги шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.

Аргентиналик футболчи АПЛ доирасида 11 март куни "Ньюкасл"га қарши ўйинда жароҳат олганди. У бу мавсумда 7 учрашувда майдонга тушди.

Рохо "Юнайтед" таркибига 2014 йилда келиб қўшилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com