UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  39 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  67 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  1 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  1 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  1 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6

Расмий хабар: "Андижон" ўз етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди Янгиликлар

Расмий хабар: "Андижон" ўз етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди

2024 йилги мавсумни муносиб ўтказиш ҳамда ўзининг суюкли мухлисларига янада кўпроқ қувончли лаҳзаларни улашиш мақсади устивор бўлган "Андижон" бу борада таркибни шунга мос равишда шакллантириш устида ҳам иш олиб бормоқда.

Нафақат, янги футболчилар билан шартнома имзолаш, балки мавжуд таркибдаги ўйинчилар билан ҳам шартномаларни узайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, "Андижон"нинг 10-рақам эгаси ҳисобланган ажойиб футболчи Илҳом Абдуғаниев билан амалдаги шартнома шу йилнинг охиригача мўлжалланганди. Янги шартномага кўра эса унинг амал қилиш муддати энди 2025 йил охирига қадар ўз кучида бўлади.

Абдуғаниев ўтган мавсумда 24 та учрашувда майдонга тушганини ёдга олиш даркор. "Бургутлар" шарафини 2021 йилдан буён муносиб ҳимоя қилиб келаётган 10-рақам эгаси жамоа учун бор кучи ва имкониятини ишга солишда давом этишига ишонамиз", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика