UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  0 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   3 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  11 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  45 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61

Расмий хабар. Абдусамад Дўрмонов лавозимидан озод этилди Янгиликлар

Расмий хабар. Абдусамад Дўрмонов лавозимидан озод этилди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни ўтказилган "Нефтчи"-"Турон" учрашувидаги тартибсизликлар келиб чиққан ҳолат юзасидан бугун "Нефтчи" ФК қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга Фарғона вилояти ҳокими Ҳ.Ҳ.Бозоров раислик қилди.

Йиғилишда шунингдек,вилоят ҳокимининг спорт ва туризм ишлари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Аҳмедов, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Абдиллазов, Фарғона НҚИЗ директори ўринбосари Б.Мўминов,"Нефтчи" ФК бош директори З.Ғофуров ҳамда Фарғона вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Н.Отақўзиевлар қатнашдилар.

Вилоят ҳокими Ҳ.Бозоров йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Йиғилишда таъкидландики,2020 йил 1 декабрь куни ўтказилган "Нефтчи"-"Турон" беллашувида "Нефтчи" жамоаси футболчиларининг ўйинни бошқарган ҳакамларга нисбатан қилган қўполликлари туфайли юзага келган тартибсизликлар натижасида футболга хос бўлмаган ҳолат бўлганлиги,"Нефтчи" жамоаси масъул ходимлари клуб футболчиларини ўйинга етарлича жисмонан ва руҳан тайёрлашда сусткашликка йўл қўйганлиги,тартибсизлик келтириб чиқарган футболчиларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек,келгусида "Андижон" ФК билан бўлиб ўтадиган ўйинга етарлича тайёргарлик кўриш ҳамда ижобий натижа кўрсатиш бўйича "Нефтчи" футбол клуби масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди."Нефтчи" ФК масъул ходимлари футболчиларини ўйинга етарлича жисмонан ва руҳан тайёрлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун бош мураббий А.Дурмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика