UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Винисиус "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин  0 15:30"Бургутлар"нинг баланд парвози — "Андижон" "Сўғдиёна"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:24Тошкентда Европа клублари скаутлари иштирокида йиғин бўлади. Бу ҳақиқий имкониятми ёки шов-шувли маркетинг?  2 14:55"Интер" "Ливерпуль” футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:25Алижоновнинг ҳолати қандай?  4 14:02Иван Бошкович юбилей ўйинда энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди  5 13:37Португалиялик легионер "Пахтакор"да тиббий кўрикдан ўтолмагани маълум бўлди  4 13:20"Қизилқум" мураббийи: "Клуб раҳбарияти кучли бешликка кириш вазифасини қўйган, биз ундан юқорироққа интиламиз"  2 13:06Бабаян нега Турғунбоевни "Сўғдиёна"га қарши ўйин қайдномасига киритмади?  2 12:48Маунтга АПЛнинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:12Осимхен фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи  2 11:36Гвардиола "Ман Сити"да рўза тутган футболчилар ҳақида гапирди  8 10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  8 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  2 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  20

Расмий хабар: Александр Мочинов - "Бухоро" бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Александр Мочинов - "Бухоро" бош мураббийи

Куни-кеча “Бухоро” ПФК раҳбарияти жамоанинг келаси мавсумга тайёргарлиги борасида белгилаб олинган режаларни тасдиқлади.
Ўтган мавсумда бош мураббий Эдгар Гесснинг истеъфосидан сўнг, Сеид Сеидов бош мураббий вазифасини мавсум сўнггига қадар бажариб келди. Сеидов легионер мураббий ҳисобланади. ПФЛ регламентига биноан хорижлик, бош мураббий вазифасида ишлайдиган мутахасис ПРО лицензиясига эга бўлиши керак. Сеид Юсуповичда эса ушбу лицензия йўқ.

Бўш қолган бош мураббий лавозимига кўплаб номзодлар кўриб чиқилди. Жумладан Ўзбекистоннинг машҳур мураббийи Юрий Саркисян номзодлар орасида бор эди,лекин Юрий Вазгенович ҳозир ишлаб турган иш жойини ўзгартирмасликни маъқул кўрди.

Барча номзодлар билан олиб борилган музокаралардан сўнг, вилоят раҳбарияти “ПРО”  лицензиясига эга Мочинов Александр Владимирович номзодини танлади. Ўтган мавсум ушбу мураббий “Бунёдкор” жамоасида катта мурабий лавозимида ишлаган эди.

Демак,расман, Александр Мочинов “Бухоро” ПФК бош мураббийи этиб тайинланди!

Амалдаги мураббийлар штабидан ўрин олган мутахасисларнинг шартномалари шу йилнинг 31 декабрь санасида якунига етади.Бундан кейин жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Вилоят раҳбари томонидан бош мураббий, мураббийлар штабини ўзи хоҳлаган мутахасислар билан тўлдириши кераклиги айтиб ўтилган.

“Бухоро” жамоаси мавсумолди йиғинни 15 декабрь куни ўз қароргоҳида бошлаши тасдиқланди. Жамоани бугунга келиб расман бирон-бир футболчи тарк этгани йўқ.Футболчиларнинг шартномалари 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Барча селекция ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Биз “Бухоро” жамоасига яқинлашиб келаётган янги 2015 йилги мавсумда омадлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика