UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  0 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  3 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

Расман: Вадим Афонин - "Локомотив" футболчиси! Янгиликлар

Расман: Вадим Афонин - "Локомотив" футболчиси!

Трансфер дарчаси ёпилишига саноқли кунлар қолганида "Локомотив" яна бир футболчи билан шартнома имзолади.

Ўз вақтида "Шўртан" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали мухлисларга танилган Вадим Афонин Россиядаги 7 йиллик фаолиятдан сўнг яна юртимизга қайтди. Эндиликда у "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади. 

Маълумот учун: 

Вадим Афонин

Туғилган санаси: 29.09.1987

Туғилган жойи: Тошкент шаҳри

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Бўйи 180 см, вазни 74 кг. 

Футболчилик фаолияти: 

2005 – «Трактор»

2006-2008 – «Рубин» (Россия)

2009-2012 – «Шўртан»

2013 – «Салют» (Россия)

2014-2017 – «Оренбург» (Россия)

2017 – «Анжи» (Россия)

2018-2019 – «Оренбург» (Россия)

Вадим Афонин Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида бир нечта ўйинларда майдонга тушган, шунингдек 2012-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳаракат қилган. 

Афонин Тошкентнинг собиқ "Трактор" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал футболдаги фаолиятини 2005 йил шу клубда бошлаган. "Трактор" асосий таркибидан жой олган ярим ҳимоячи ўзининг ягона мавсумида 25та ўйинда майдонга тушган. 

2006 йил Афонин Россияга йўл олиб Қозоннинг "Рубин" клуби билан шартнома имзолайди ҳамда дастлаб ўринбосарлар сафида тўп тепади. "Рубин" асосий таркибида Россия Кубоги 1/16 финал босқичида "Смена"га қарши майдонга тушиб ўз дебютини тўлиқ ўтказган. 

Афонин 2009 йил Ўзбекистонга қайтиб "Шўртан" билан шартнома имзолайди ва 2012 йил охиригача ғузорликлар шарафини ҳимоя қилади. 2011 йил у "Шўртан" сафида ОФК Кубоги ўйинларида иштирок этганини кўпчилик яхши эсласа керак. Бундан ташқари "Шўртан"нинг ОФК Кубогидаги илк голи муаллифи ҳам айнан Вадим Афонин ҳисобланади.

Кейинчалик моҳир ярим ҳимоячи яна Россияга йўл олиб "Салют", "Анжи", "Оренбург" клубларида ҳаракат қилди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика