Расман: Усман Дембеле "Барселона"га ўтди
25 авг 2017 20:25
Янгиликлар
Расман: Усман Дембеле "Барселона"га ўтди
Каталониянинг "Барселона" ва Дордмунднинг "Боруссия" клублари Усман Дембеленинг трансфери борасида келишувга эришишди.
"Барселона" расмий сайтининг маълум қилишича, каталонияликлар футболчи учун немисларга 105 миллион евро тўлайди. Бу сумма турли бонуслар ҳисобига ортиши мумкин, яъни бонуслар учун қўшимча миллионлар тўланади.
Дембеле "кўк-анорранглилар" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унинг "Барселона"даги товон пули 400 миллион еврони ташкил этади.
Франциялик футболчи якшанба куни Каталонияга келади ва душанба куни тиббий кўрикдан ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар