UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  18 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  14 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Расман. Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди Янгиликлар

Расман. Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди

«Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Сурхон» клубларига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди.

Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қарорлари ижросини ўз вақтида таъминламагани учун мазкур уч клуб 2024 йилнинг ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Тақиқ қарздорлик бартараф этилган тақдирда ҳам амалда бўлади.

Жорий йилнинг 16 июль санасига қадар Лига бу уч клубнинг янги футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди. Мазкур санага қадар ҳам қўмита қарорлари ижроси бажарилмаса, 16 июль санасидан сўнг улар фақатгина 2002 ва ундан кейин туғилган футболчини рўйхатдан ўтказиши учун рухсат берилади. Бунда клублар «Суперлига ва Про лига регламенти»да белгиланган лимитдан чиқиб кетмаслиги таъминланади.

Агар трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 30 июль санасига қадар ҳам мавжуд қарздорлик бартараф этилмаса, у ҳолда автоматик равишда 2025 йилнинг қишки трансфер ойнасида легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ кучга киради. Шундан сўнг мазкур клублардан 6 очкогача олиб ташлаш масаласи кун тартибига киритилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика