Расман: Шомуродовнинг собиқ жамоадоши "Вест Хэм"га ўтди

Aziz Tukhtamuradov
27 июл 2022, 07:12
"Вест Хэм" "Сассуоло" тўпурарининг трансферини эълон қилди.

23 ёшли италиялик ҳужумчи Жанлука Скамакка лондонликлар билан беш йиллик шартнома имзолади. 

Аввалроқ, ушбу трансфер 30,5 миллион фунт (плюс 5 миллион бонус) бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Скамакка ўтган мавсумда А Сериянинг 36 ўйинида 16 та гол уриб, "Сассуоло"нинг энг яхши тўпурари бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, Скамакка "Сассуоло"гача "Женоа"да ҳамюртимиз Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: "Вест Хэм" матбуот хизмати