

23 ёшли футболчи билан янги келишув 2027 йил ёзига қадар давом этади.
Вини 2018 йилда, яъни, 18 ёшлигида "Реал" таркибида дебют қилганди. 6 мавсум мобайнида футболчи "қироллик клуби" таркибида 235 ўйинда қатнашиб, 63 гол урди. Жамоа билан у 9 совринга эга чиқди: ЕЧЛ, клублар ўртасидаги мундиалнинг иккита соврини, Европа Суперкубоги, ЛаЛига ва Испания Суперкубогидан иккитадан соврин ва Испания Кубоги.


