UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  2 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1

Расман: ПФЛ "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтишини тасдиқлади Янгиликлар

Расман: ПФЛ "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви "Бунёдкор" стадионида ўтишини тасдиқлади

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Бу ҳақда олдинроқ сайтимизда хабар берган эдик. Энди эса ПФЛ расмий сайти мазкур хабарни тасдиқловчи маълумотни чоп этди.

"Мазкур беллашув 29 апрель — якшанба кунига тайин қилинган бўлиб, унинг 20:00да старт олиши белгилаб қўйилганди. “Локомотив” футбол клуби хавфсизлик масаласи ҳамда стадион атрофида бошланган таъмирлаш ишларидан келиб чиқиб, учрашувни “Бунёдкор” стадионига кўчиришни сўраб, ПФЛга мурожаат билан чиқди. “Спорт” телеканали билан режалаштирилган ўйин вақти эса ўзгармади. Шунингдек, 9-турнинг якшанба куни ўтиши керак бўлган яна 2та учрашувида ҳам вақт масаласи ўзгаришсиз қолди:

“Металлург” - “Бухоро 16:00
“Навбаҳор” - “Нефтчи” 18:00


Тошкент дербисининг “Бунёдкор” стадионида ўтиши мухлисларга ҳам қўшимча қулайликлар яратиши мумкин. 8-турдан ўрин олган “Бунёдкор” — “Локомотив” ўйинига 15 мингдан зиёд футбол мухлиси ташриф буюрди. “Темирйўлчилар”нинг “Пахтакор”га қарши ўйинида ҳам мухлислар ташрифи юқори бўлиши кутилмоқда.

Маданий хордиқ чиқариш истагида бўлган юртдошларимиз йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини дам олиш куни “Бунёдкор” стадионида томоша қилишлари мумкин", - дейилади ПФЛ расмий сайтида берилган хабарда.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика