

Sky Sports нашри журналисти Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида Пентекнинг "россонерилар" билан келишиб олгани ҳақида маълумот берди. Унинг маълумотига кўра, "Милан" польшалик форвард билан 5 йиллик шартнома имзолаган ва футболчининг трансфер нарҳи 35 миллион еврони ташкил этган.
Кшиштофнинг "Милан"даги дебюти А Серия доирасидаги "Наполи"га қарши баҳсда бўлиши айтилмоқда. Пентек жамоа сафида 9-рақамда тўп суради.



