UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  56 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  97 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  2 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  416 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  5 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11

Расман: Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини сербиялик мураббий бошқаради Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини сербиялик мураббий бошқаради

Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзод бўлиб турган Любинко Друлович билан музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар қилгандик.

Бугун, 23 январь куни Миллий олимпия қўмитасида сербиялик мураббий билан расман шартнома имзолаш маросими ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мураббий Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари, ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.

"Ўзбекистон футболига ҳуш келибсиз. Бизнинг асосий мақсадимиз Токио 2020 Олимпиадасига йўлланма олишдир. Бу йўлда терма жамоамиз учун барча шароитлар яратилади. Сизга мураббийлар штабида ўзбекистонлик мутахассис Равшан Ҳайдаров ёрдам беради. Чунки, у ушбу таркибдаги футболчиларни яқиндан билади", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида сербиялик мураббий билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва ўз олдига қўйилаётган вазифани бажариш учун астойдил меҳнат қилишини таъкидлаб ўтди.

"Авваламбор менга билдирилаётган ишонч учун ўзим ва ёрдамчиларим номидан раҳмат айтаман. Биз биргаликда ҳаракат қилиб, Токио Олимпиадасига бора оламиз. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз самарали бўлади", - деди Друлович.

Шундан сўнг томонлар расман шартнома имзоладилар. Маросим якунида мураббий учун эсдалик либоси тақдим этилди.

Янги мураббий билан келишув Токио 2020 Олимпиадасига қадар амал қилади.

Маълумот учун:

Любинко Друлович

Фуқаролиги: Сербия
Туғилган санаси: 11 Сентябрь 1968 (50 ёш)
Мураббийлик даражаси: УЕФА «ПРО» дипломи эгаси (2007 йил)
Энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган

Мураббий сифатида эришган ютуқлари:
1. Ангола Суперкубоги Ғолиби – «Агосто» ФК 2010-2011
2. Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013
3. «Партизан» ФК билан Европа лигаси иштирокчиси – 2015-2016
4. БАА U-19 билан финал қисмига йўл олган – 2017 йил

Шахсий ютуқлари:

Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил.

 

 

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика