Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиқа олмаган Друлович ЖЧ-2022га боради

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2021
Кеча Сербия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Португалияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва мундиалга йўлланма олди.

Айни пайтда Сербияни Драган Стойкович бошқармоқда. Унга Горан Дорович ва Любинко Друлович ёрдам беришмоқда. 2020 йил январь ойида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Олимпиада саралашида иштирок этиб йўлланмани қўлга кирита олмаган Любинко Друлович Қатардаги Жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий сифатида қатнашади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia