Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди
27 сен 2024 02:07
Янгиликлар
Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди
"Истиқлол" футбол клуби матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Жавод Некунамнинг ишдан кетаёганини маълум қилди.
Клуб матбуот хизматининг ёзишича, истеъфо яқинлашиб келаётган ОЧЛ Элит лигаси доирасида "Ал Садд" билан ўйиндан кейин амалга оширилади. Бу ўйин 30 сентябрь куни ўтказилади.
"Клубдагилар ва мураббийлар штаби ўртасидаги музокаралардан кейин шундай қарорга келинди. Унгача барча ўз шартномаларига яраша профессионал иш олиб боради.
Мухлисларга шуни айтишимиз керакки, мураббий танлаб олиш жуда оғир жараён ва бунга катта вақт талаб қилинади", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар