Расман: "Манчестер Сити"га ўтай деб турган Жоржиньо "Челси" билан шартнома тузди

Tolibjon Qosimov
14 июл 2018, 16:24
Лондоннинг "Челси" клуби бугун Маурицио Сарри янги бош мураббий бўлганини эълон қилган эди.

Бироз олдин "аристократлар" матбуот хизмати "Наполи"да тўп тепиб келган ярим ҳимоячи Жоржиньо билан шартнома имзоланганини маълум қилди. 26 ёшли италиялик лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади ва 5-рақамни олди.


Эътиборлиси, Жоржиньонинг "Манчестер Сити"га ўтишига бир қадам қолган эди. Бутун дунё ОАВлари "шаҳарликлар" Жоржиньо билан келишувни тез орада эълон қилади деб бонг ураётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: chelseafc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›