Расман: “Лестер” футболчиси “Легия”га ўтди
13 авг 2020 21:05
Янгиликлар
Расман: “Лестер” футболчиси “Легия”га ўтди
“Тулкилар” ярим ҳимоячиси Бартош Капустка ватанига қайтди.
У “Легия” аъзосига айланди. Трансфер суммаси бўйича ҳеч қандай маълумотлар келтирилмаган ва у Польша клуби билан 2022 йилнинг ёзигача шартнома имзолади.
Капустка 2016 йил “Краковия”дан 5 млн евро эвазига “Лестер”га трансфер қилинганди. 23 ёшли хавбек асосий жамоада атиги 3 ўйинда майдонга тушган. Асосий фаолиятини эса ижара асосида “Фрайбург” (Германия) ва “Ауд-Хеверле” (Белгия)да ўтказган эди.
Бартош Польша термаси сафида 14 ўйин ўтказиб, 3 голни ўз ҳисобига ёздирган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар