UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  0 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Расман: Футзал Уюшмаcи тугатилди Янгиликлар

Расман: Футзал Уюшмаcи тугатилди

Теглар :  Футзал
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Профессионал Футбол Лигаларининг таркибий тузилмаларида футзал, пляж футболи ва аёллар футболи билан шуғулланадиган янги лавозимлар ташкил қилинди.

Бундан ташқари, футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактаби қошида ҳам шу соҳа билан шуғулланадиган мураббийлар гуруҳи иш бошлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Футзал Уюшмаси ҳамда Ўзбекистон аёллар футболи ва пляж футболи уюшмаси тугатиладиган бўлди.

Футзал, аёллар футболи ва пляж футболининг тараққиёти, мураббийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, терма жамоаларни мусобақаларга тайёрлаш ва юбориш, шунингдек, миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказишни шу йилнинг октябрь ойидан эътиборан Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўз назорати остига олади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг Спорт бўлимида ҳам футзал, аёллар футболи ва пляж футболи бўйича мусобақалар ўтказишга масъул бўлинма ҳам иш бошлайди. Ушбу бўлинма Ўзбекистон Футбол Федерациясининг шу соҳани назорат қиладиган бошқармаси билан келишган ҳолда иш олиб боради.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика