

“2019/20 йилги мавсумнинг ҳозирги жадвалига кўра барча ўйинларда тўплаган очколар сонини ҳисобга олиб, расмий равишда ПСЖ Лига 1 чемпионига айланди”, дейилади ташкилот хабарида.


Парижликлар мазкур титулни 9 маротаба (1986, 1994, 2013, 2014, 2015, 2016, 2018, 2019, 2020) қўлга киритишди.

Аввалроқ, Франция Бош вазири Эдуард Филипп жорий мавсум баҳслари коронавирус пандемияси туфайли бошқа ўтказилмаслигини маълум қилганди.
Шу тариқа, ПСЖ, “Марсель” ва “Ренн” Чемпионлар Лигасига йўл олди, “Лилль” ҳамда “Реймс” Европа Лигасида қатнашади, "Амьен", "Тулуза" эса Лига 2'га тушиб кетди.



