

“Шартнома имзоладим, энди “Динамо” Брестнинг президенти лавозимида ишлайман. Ишонч учун миннатдорчилик билдираман”, – дея ёзади Марадона Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Марадона клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаган. У клубдаги ишига Россиядаги ЖЧ якунланиши билан ишга киришади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марадона “Динамо”га мураббий ёки спорт директори бўлиб келиши ҳақида хабарлар тарқалганди.



