Расман: Де Росси – "Рома" бош мураббийи
16 янв 2024 17:48
Янгиликлар
Расман: Де Росси – "Рома" бош мураббийи
40 ёшли мутахассис "бўрилар" билан қисқа муддатли шартнома имзолади.
Келишув 30 июнгача амал қилади. Жамоа маълум натижаларга эришса, шартномани узайтириш банди бор.
Собиқ футболчи "Рома" таркибида 2002 йилдан 2019 йилгача ҳаракат қилган ва умумий 616 та ўйинда қатнашиб, 63 та гол урган ва 60 та голга ассистентлик қилган.
20 турдан сўнг "Рома" 29 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Аввалроқ "Рома" Моуриньюни истеъфога чиқарган эди.
Маълумот учун, ҳозирда "Кальяри" шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов айнан "Рома" аъзоси ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар