UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  27 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Расман: “Бухоро” Гесс билан бир йиллик шартнома тузди Янгиликлар

Расман: “Бухоро” Гесс билан бир йиллик шартнома тузди

Бироз олдин хабар берганимиздек, “Бухоро” клубида бош мураббий ўзгарди.
Мавсумни Тачмурод Агамуродов бошчилигида ўтказган бухороликлар якунда 7-ўрин билан кифояланди. Бу - раҳбариятни қониқтирмаган кўринади. Шунинг учун ҳам туркманистонлик мураббий билан ҳамкорлик тўхтатилди.

“Бухоро” ФК бош мураббийликка Эдгар Гессни олиб келишга қарор қилди. Бунгача “Андижон”, “Насаф”, “Шўртан” каби жамоаларни бошқарган Эдгар Яковлевич ҳозирда Бухорода бўлиб турибди. Тасдиқланган хабарга кўра, мураббий янги жамоаси билан бир йиллик битимга имзо чеккан.

Айтиш керакки, жамоани биргина Агамуродов тарк этмаган. Бунгача бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Жамшид Саидов, Сергей Захарецкий, Камо Газаров сингари мураббийларга ҳам очиқ эшиклар кўрсатилган.

Фақатгина жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келаётган Евгений Антоненко жамоада фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Чемпионат якунига етгач, футболчиларга таътил эълон қилинган. Катта эхтимол билан янги мураббий футболчиларни 5 декабрга йиғишни режалаштирган.

Шунингдек мураббийлар штабига ҳам янгилар жалб этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика