UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  0 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  5 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  7 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  10 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  7 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  27 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5

Расман: “Бунёдкор” мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди Янгиликлар

Расман: “Бунёдкор” мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди

Бугун "Бунёдкор" клуби раҳбарияти йиғилиш ўтказди.

"Хабарингиз бор, Суперлиганинг 6-тури доирасида “Олимпик”ка ютқазган “Бунёдкор” клуб тарихида ўз майдонидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубиятга учраган эди (1:5). Мазкур муваффақиятсизликдан кейин клуб раҳбарияти мураббийлар штаби олдига “Навбаҳор”га қарши навбатдаги баҳсда ғалаба қозониш вазифасини қўйганди. Гарчи Наманганда мағлубиятга учралган бўлса-да, мезбонлар билан беллашувда “қалдирғочлар” мазмунли ўйин ва муносиб қаршилик кўрсата олганларидан келиб чиқиб, мураббийлар штабига яна имконият берилганди. Кеча Суперлиганинг 8-турида “Металлург” жамоаси билан куч синашган “Бунёдкор” яна муҳим очколарни бой берди. Ушбу учрашувдан сўнг клуб раҳбарияти томонидан мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан бугун клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

- Жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги натижаларидан жуда ҳафаман. Охирги уч учрашувда бор-йўғи бир очко қўлга киритилгани ёмон кўрсаткич. Агар вазиятни яхши томонга ўзгартирмасак турнир жадвалидаги ўрнимиз янада оғирлашади ва бу кетишда ўнинчи поғоналарга тушиб кетишимиз мумкин. “Бунёдкор”нинг обрўсига бу асло ярашмайди. Мен мураббий ва футболчилардан шуни сўрардим ва истардимки, ҳар бирингиз ҳар сафар ўйинга чиққанингизда фидойилик кўрсатиб, ижобий натижа учун жонингизни бериб курашинг. Фақат шундагина зафар қучиш мумкин. Жамоанинг ҳозирги ҳолати эса қониқарли даражада эмас, - деди йиғилиш давомида клуб президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев.

Шундан сўнг “Бунёдкор” мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, мураббий Арам Ананян ва дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ўз лавозимларини тарк этишлари эълон қилинди. Шу кунга қадар бош мураббий ассистенти бўлиб ишлаб келган Виктор Карпенко бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Анвар Ғофуров бош мураббий ассистенти лавозимига ўтказиладиган бўлди. Руминиялик Августин Чирита жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишини давом эттиради. Мураббийлар штабидаги бўш ўринларга номзодларни кўриб чиқиш Виктор Карпенко зиммасига юклатилди. Виктор Александрович тез кунларда клуб раҳбариятига бу борадаги ўз таклифларини киритиши лозимлиги таъкидланди", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Эшитдик-да!" рукни орқали "Бунёдкор"да йиғилиш ўтказилгани ва Шуҳрат Мақсудов ўрнини Виктор Карпенко эгаллагани ҳақида маълумот берган эдик.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика