Расман: "Брайтон" бошқарувига италиялик мутахассис келди

Eldor Akmurzayev
19 сен 2022, 08:00
"Брайтон" янги бош мураббий тайинлаганини эълон қилди.

Жамоани Роберто Де Зерби бошқаради. Италиялик мутахассис ушбу лавозимда "Челси" бош мураббийига айланган Грэм Поттер ўрнини эгаллади.

Де Зерби аввалроқ "Шахтёр"да ишлаган. Шунингдек, у "Сассуоло"даги фаолияти орқали кўпчиликка таниш.

"Брайтон" ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

1 октябрь куни жамоа "Ливерпул"га қарши ўйнаши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: brightonandhovealbion.com