Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти
22 фев 10:21
Янгиликлар
Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти
Бугун ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтди.
Ассоциациясининг мажлислар залида ўтказилган навбатдан ташқари сайлов конгрессида ташкилотга янги президенти сайланди. ЎФА президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Баҳодир Низомович Қурбонов делегатлар томонидан бир овоздан сайланди. Шу тариқа Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг янги президенти сифатига ишга киришди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар мазкур лавозимда Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати собиқ раҳбари Абдусалом Азизов ишлаб келаётган эди. Сўнгги ойда эса ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бу вазифани бажараётганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар