Расман: "Атлетико" Бельгия терма жамоаси ўйинчиси билан шартнома имзолади
26 янв 2024 23:30
Янгиликлар
Расман: "Атлетико" Бельгия терма жамоаси ўйинчиси билан шартнома имзолади
Бельгия терма жамоаси ўйинчиси Артюр Вермерен "Атлетико"га ўтди.
Ярим ҳимоячи билан олти ярим йиллик шартнома имзоланди. Қайд этиш керакки, Мадрид гранди ўйинчи учун курашда "Барселона" ва "Арсенал"дан устун келди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Антверпен" 18 млн евро олади, яна 5 млн бонуслар сифатида кўзда тутилган. Бельгия клуби шунингдек кейинги сотувдан 10%ига эга чиқади.
18 ёшли Вермерен жорий мавсум Бельгия чемпионатида 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар