UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  0 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  0 19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:3 (матнли трансляция)  25 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  25 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  3 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  6 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  12 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди

2 июль куни мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилганидан хабарингиз бор.

Клубларимиз эса таркибни шакллантириш жараёнини аллақачон бошлаб юборишган.

"Андижон" жамоаси ёзги дастлабки трансферни амалга оширди. Ўзбек футболи ихлосмандлари яхши биладиган, тажрибали футболчи Вагиз Галиулин жамоага қайтди.

Вагиз "Андижон" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия Премер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни “Нефтехимик” клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида тўп тепди.

"Андижон" ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун:

Вагиз Галиулин

Туғилган йили: 10.10.1987

Амплуаси: Қанот ярим ҳимоячиси

Тўп тепган жамоалари: "Андижон", "Бухоро", "Рубин", "Сибир", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" ва "Нефтехимик".

Эришган ютуқлари: Россия чемпиони – 2008 ("Рубин").

Россия Суперкубоги – 2009-10 ("Рубин").

Россия Кубоги – 2018 ("Тосно").


Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика