UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  118 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Рашид Ғофуров: "Яхши ҳужумчиларимиз бор, лекин..." Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Яхши ҳужумчиларимиз бор, лекин..."

"Навбаҳор" бош мураббийи Рашид Ғофуров "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Ўйинни яхши бошлагандик. Йигитлар майдонда устунликни қўлга олишганди. Кейин эса нимадир бўлди ва футболчиларимиз қотиб қолишди.

"Машъал"нинг ғалабага чанқоқлиги кўриниб турди. Иккинчи бўлимда бизда ҳам имкониятлар бўлганди. Афсуски, ҳужумларни самарали якунлай олмадик. "Машъал"ни ғалаба билан табриклашдан бошқа иложимиз йўқ.

Ҳужумчиларимиз яхши бўлиши мумкин. Лекин, улар ҳужумларни гол билан якунлай олмаяптилар. Бу устида албатта иш олиб боришимиз керак. Асосий муаммомиз - вазиятларни яратгандан сўнг уларни голга айлантириш.

Иккинчи бўлимда янги куч билан майда устунликни қўлга олмоқчи эдик. Мамазулунов ва Алибобо Раҳматуллаевларнинг захирадан майдонга тушганида жамоага кўпроқ фойдаси тегади.

Маҳаллий ёшларга эътибор яхши. Лекин, асосийси натижа бўлгани учун тажрибали футболчиларга ишоняпмиз", - дея ўз фикрларини якунлади мураббий.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика