UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлар 100% ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлар 100% ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Навбаҳор-Фарм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинни кўрганингиздек шиддатли кўринишда ўтди. Аввалги сўзларимни такрорлайман: олдида мақсади бор жамоага ҳакамлар ёрдами шарт эмас. Биз умидли ва ёш футболчилар билан олдинга интилаётган жамоамиз. Фақат тоза ўйин намойиш этишни хоҳлардик. Билмадим, яна ҳакамларга осилиш нотўғридир, лекин кўпчилик кўрган бўлиши мумкин, рақиб қўлига тўп тегса, ҳакам пенальти бермаяпти. Бир эмас, икки-уч вазиятларда пенальти белгиламади. Гавда билан ўйин намойиш этилган 50 га 50 вазиятларда бизнинг зараримизга фоль қайд этилмоқда. Устига-устак битта кам ўйнадик. Улар буни ҳис қилишмади ҳам. Агар шу футбол бўлса, билмадим... Ҳакамлар тоза футбол қўйиб беришса, бошқа ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. 

- Бугунги ўйинда 10 киши бўлиб ўйнаш қанчалик ноқулайлик туғдирди?

- Камчилик бўлиб ўйнаш фақат бизга эмас, барча жамоага қийинчилик туғдиради. 10 киши бўлиш эса режаларни бузиб юборади. Шундан сўнг ўзгаришлар қилишга тўғри келди. Шундай бўлса-да, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, чунки улар бор кучи билан ўйнади. Ҳатто камчилик қолганимизга рақибга сездирмади. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Рақибга нисбатан бизда кўпроқ имконият юзага келди. Ўйин сўнгида чарчоқ ҳам бироз панд берди, негаки бир киши икки кишининг ишни майдонда бажаришига тўғри келди. 

- Иброҳим Ғанихонов ва мураббийлар штабига қизил карточка кўрсатилган вазият қай тариқа бошланди? Қўпол сўзлар учун улар четлатилдими?

- Мураббийлар штабидагилар нима деганини эшитганим йўқ. Балки чиндан ҳақоратли сўзларни ишлатган бўлса, адолали равишда четлатилгандир. Лекин майдондаги футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатишга арзигулик вазият эмасди. Ўйинда ҳакамга имконият қолдирмаслик керак. 2-3 та гол ур, унга оғирлик тушмасин. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. 

- Учрашув карточкаларга бой ўтди. Бу футболчиларнинг тартибсизлигиданми ёки бошқа сабаби борми?

- Тартиб жиҳатдан деса нотўғри бўлади. 10 киши ўйнаётган жамоада ҳакамлар арзимаган вазиятда ҳам тўпни рақибга олиб бераверса, исталган киши қуюшқондан чиқиб кетади. Шу боис, асаблар жиловланмаган бўлса керак. Аслида, деярли барча сариқ карточка кўрсатилган вазиятлар қаршимда юз берди, огоҳлантиришга тортадиган ўйин бўлгани йўқ. Ҳакамлар 100 % ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради. "Шўртан"га ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин ҳакамлар чиройли футболга халақит берди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика