Рашфорд МЮ билан музокараларни тўхтатди
18 май 2019 12:43
Янгиликлар
Рашфорд МЮ билан музокараларни тўхтатди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорд клуб раҳбарияти билан ўтказилаётган янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди.
Маълумотларга кўра, 21 ёшли футболчи клубнинг келажакдаги режаларида борлигига ишонч ҳосил қилмоқчи. "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер эса ёзда жамоада катта ўзгаришларни амалга ошириш ниятида. Эслатиб ўтамиз, Рашфорднинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади. Битимда ҳамкорликни автоматик тарзда бир йилга узайтириш банди мавжуд. Агар томонлар келиша олишмаса, клуб ушбу имкониятдан фойдаланмоқчи. "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Рашфорд билан шартномани 2 йилга узайтирмоқчи.
Рашфорд МЮ тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум футболчи ўз клубида 47та учрашув ўтказиб, 13та гол урди ва 9та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар