UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

“Раш-Милк” бош мураббийсиз қолди Янгиликлар

“Раш-Милк” бош мураббийсиз қолди

Жорий мавсум “Б” ПРО-Лигада иштирок этиш мақсадида астойдил тайёргарлик кўраётган Шаҳрихоннинг “Раш-Милк” жамоаси бош мураббийсиз қолди.

Олинган маълумотларга кўра, жамоани янги мавсумга тайёрлаб келаётган маҳаллий мураббий Нозим Муллаохунов раҳбарият томонидан кутилмаганда истеъфога чиқарилган. 

Айтишларича, Андижон вилояти ҳокими Кубоги финал учрашуви якунига етгач Муллаохунов жамоа билан хайрлашган. Маълумот учун “Раш-Милк” “Ҳоким Кубоги-2019” турнири финалида “Навбаҳор” ёшлар жамоасини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритганди.

Ҳозирда жамоа машғулотларини ўйновчи мураббий Асрор Раҳмонов ўтиб келмоқда. Эртага шаҳрихонликлар Бўстон даҳасидаги “БЎФМ” майдонида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши синов-назорат учрашувини ўтказишга келишиб олган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика