

Футболчи сон қисми мушакларидан жароҳат олганди.
"Погба билан икки кун олдин телефонда гапладим. У ўшанда Дубайда эди. Поль бугун қайтиши керак. Якшанба куни у билан илк марта кўришаман.
Ўшанда 10-15 дақиқа мобайнида Погба билан гаплашдим. Ҳолати яхшиланаётганини айтди, бироқ ҳали ҳам энг яхши ҳолатида эмас экан. Шу сабабли икки ҳафталардан кейин умумий гуруҳ машғулотларига қайтади. Ҳа, у узоқ вақт биздан узоқда бўлди. Шу сабабли унга кўпроқ вақт бераман.
Кейинчалик биринчи навбатда унинг жисмоний ҳолатини тўғрилаб оламиз ва АПЛ ўйинларига тактик нуқтаи назаримизни сингдирамиз", - деди Рангник.



