Раньери - ЕЧЛда олтита клубни бошқарган учинчи мураббий
15 сен 2016 00:54
Янгиликлар
Раньери - ЕЧЛда олтита клубни бошқарган учинчи мураббий
Англия чемпиони «Лестер» клуби ЕЧЛ 1-турида «Брюгге»га қарши ўйин ўтказди.
Шундай қилиб, жамоа устози Клаудио Раньери Чемпионлар лигасида олтинчи клуб билан ишлашга эришди.
Рафаэль Бенитес («Ньюкасл») олти клуб билан мусобақада иштирок этган, бу борада мутлоқ рекордчи Карло Анчелотти («Бавария») ҳисобланади. У Европанинг энг нуфузли мусобақасида 7та турли клуб билан ишлади.
Эслатиб ўтамиз, Раньери «Наполи», «Фиорентина», «Валенсия», «Атлетико», «Челси», «Парма», «Ювентус», «Рома», «Интер» ва «Монако» клубларида ишлаган.
Фикрлар