UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  4 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Рамзан Қодиров Бухорога келди. “Бухоро” сухандони эса унинг ишини такрорлади Янгиликлар

Рамзан Қодиров Бухорога келди. “Бухоро” сухандони эса унинг ишини такрорлади

Мана энди конкретлашамиз, дўстлар.

Самвел Бабаяннинг миллий терма тепасига келиши борасида 99 та салбий факт санаб бердик ва фақатгина 1 та жиҳат бизга маъқул келиши борасида айтдик: одамлар унинг аслида ким эканлигини яхшироқ билиб олиши учун ҳам, Бабаян термани бошқариши керак эди. Мана, ҳамма билиб ҳам олди.

Табиб табибмас, бошдан ўтган табиб. “Бухоро” мухлислари яқиндагина ҳакам Рустам Бобомуродовни четлатишни оммавий талаб қила бошлади ва ўз мақсадига етди. Ҳаммасига биргина вазият — пенальти берилмагани сабаб қилиб кўрсатилди. Энди эса бунинг касри 40 кун ўтмасдан қайтиб турибди. Яна ўшандай ҳолат, фақатгина “Бухоро” дарвозаси олдида. Шерзод Қосимов ҳуштак чалиб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Савол: пенальти бермагани учун Рустам Бобомуродов, бергани учун энди Шерзод Қосимов четлатиладими?

Инсон фактори деган нарса бор. У илғай оладиган ва олмайдиган ҳолатлар бўлади. Биз доимгидек бирор-бир муаммонинг оқибатлари билан курашиб турибмиз. Шунинг учун ҳамма ЎФФ раҳбариятининг оғзига қараб қолган. Агар муаммонинг келиб чиқиш сабаблари билан курашиш даражасига чиқиб олишни истаганимизда, ТВни ривожлантирган, видеотакрорларга урғу берган, гол аниқлайдиган тизим ҳақида ўйлаб кўрган, ҳеч бўлмаганда дарвоза ортидаги ҳакамлар ёрдамига суянган бўлардик. Ғарбда шундай, бизда эса ол пичоқни, кес...

Нима демоқчиман, пичоқни кимгадир уриш олдидан ҳамма ўзига уриб кўриши керак. Бутун умр ҳамма нарса фақат Тошкент клубларига деб нолиб ўтиш ҳам мумкин ёки бўлмаса клублар келиб чиқишига қараб ажратилмайдиган жамият қуришга ҳаракат қилиш ҳам мумкин. Ким қай бир йўлдан юришни ўзи танлаб олаверсин. Мен доим иккинчисининг пайидан бўлганман, насиб бўлса шундай бўлиб қолади ҳам.


Хўш?

Менимча, ҳиссиётлари билан эмас, ақли билан иш кўрадиган бухоролик дўстларимиз мени тушунишди. Тушунмайдиганларга ишонтириб айтаманки, агар клуб Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритса, фақат ва фақат хурсанд бўламан. Кўрмоқдамизки, жамоа яхши, пишиқ. Бироқ футболда бу кам. Унинг атрофидагилар ҳам профессионал бўлиши керак.

Ҳа, гап стадион сухандони ҳақида бормоқда. Бугун ўша сухандон олдини олаётганлар, 40 кундан кейин бошқа бир сухандон “Бухоро” футболчиларини лақаблари билан таништиришига тайёр туришлари керак. Чунки улар аҳмоқлик боғига сув қуйиш билан бандлар. Тўғри, Сергеев ўйнай олмади термада. Аммо чақиришса, туширишса, унда айб йўқ. Жабрини футболчи эмас, мураббий тортаверсин. Айтганимдек, шундай жамият қурайликки, сиз-у бизга тупурадиган ва умуман ҳамма нарсага кўндаланг қўядиганлар кела олмасин терма тепасига, тушуняпсизми?

Сухандоннинг бу иши менга Рамзан Қодировни эслатди. 2013 йилнинг март ойида Чеченистон раҳбари “Терек” сардорининг майдондан четлатилганига чидай олмай, микрофон орқали “судья продажная, козёл ты”, деб бақирганди. Қодиров Бухорога келиб кетиши билан, “Бухоро” стадиони сухандони Игорь Сергеевни Игорь Бабаян деб ўқиб ўтирибди.


Ҳа, бу шунчаки тасодиф, албатта. Лекин унутмайликки, мозийга қараб иш кўрмак, хайрлидур. Рамзан Қодиров кўп ўтмай кечирим ҳам сўраганди.


Ҳаммамиз футбол мухлисларимиз. Дардимиз, қувончимиз бир инсонлармиз. Бунда алам, изтироб, ноҳақликлар бўлиб туради, албатта. Бироқ унутманг, уларнинг ҳар бирига стадионга нарса улоқтириб ёки кимнидир сўкиб чора топа олмаймиз. Биз шаффоф ва қонун устуворлиги таъминланган жамиятдагина ўзимизни хавфсиз ҳис қиламиз. Агар биз кўпчилик бўлиб ҳакамга ташлансак, бизга ёқиш учун ҳам “давай”, дейишлари мумкин. Аммо унутманг, бундайлар вақти келиб сизнинг зарарингизга ҳам “давай” демаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.

Қодировнинг ҳам, сухандоннинг ҳам асосий айби шу — ҳиссиётларига қараб иш кўриш. Оғир, вазмин, ақл билан иш кўрадиганлар бундай қилмайди, деб ишонаман. Хулосам шуки, биз Сергеевлар, ҳакамлар билан курашиб, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини эътибордан четда қолдирмоқдамиз.

Муаллиф :
Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика