Рамуш – ЖЧда хет-трикка эришган тўртинчи португалиялик
07 дек 2022 09:55
Янгиликлар
Рамуш – ЖЧда хет-трикка эришган тўртинчи португалиялик
ЖЧ-2022 1/8 финалида Португалия ТЖ 6:1 ҳисобида Швейцарияни “ер тишлатди”.
Учрашувда 3 та тўп киритган Гонсалу Рамуш мундиалда хет-трикка эришган тўртинчи португалияликка айланди. 21 ёшли ҳужумчи 17, 51 ҳамда 67-дақиқаларда Ян Зоммерни ожиз қолдирди.
Аввалроқ, ЖЧда хет-трик қилиш Криштиану Роналду (ЖЧ-2018, Испания – 3:3), Педру Паулета (ЖЧ-2002, Польша – 4:0) ва Эйсебиога (ЖЧ-1966, Шимолий Корея – 5:3) насиб этганди.
Фикрлар