UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  28 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  8 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  20 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Рамос ҳали ҳам ПСЖ сафида майдонга тушмади. Бу энди ҳазил эмас, клуб унга ишонмаяпти-ми?! Янгиликлар

Рамос ҳали ҳам ПСЖ сафида майдонга тушмади. Бу энди ҳазил эмас, клуб унга ишонмаяпти-ми?!

Улар Тиагу Силва билан янги шартнома имзолашлари ҳам мумкин эди.

Серхио Рамос жорий йилнинг июлида ПСЖга ўтганди, бироқ испаниялик футболчининг дебюти ҳали ҳам ортга сурилмоқда. Гап нимада?! Нима бўляпти?



Шифокорлар Рамос мушакларидаги жароҳатини қайталаб қолишидан ташвишда

• Якшанба куни L`Equipe нашри: "Парижликлар Рамос топ-даражага қайтишига шубҳа қилишмоқда", деб хабар берди. Тиббий хулоса яна бир бор ўзгартирилди — у индивидуал машғулотларни давом эттирмоқда, лекин ҳамон қайдномага киритилгани йўқ.

• Испаниянинг As нашри қўшимча тафсилотлар берди: Рамос икки ҳафта аввал майдонга тушишни хоҳлаганди, аммо ПСЖ шифокорлари ҳозирча бундай қилмай туришини маслаҳат беришди — ҳимоячи июль ойида мушакларидан олган жароҳатни қайта кучайтириб олиши мумкин деб ҳисоблашарди. Нашрнинг хабар беришича, испанияликнинг ўзи бироз тушкун ҳолатга тушиб қолган, чунки фаолиятида илк бор бу каби жиддий жароҳатга дуч келган.

• ПСЖ спорт директори Леонардо вазиятга ойдинлик киритди: "Испания матбуоти бу мавзуни бўрттириб юбормоқда. Бироқ биз бошидан Серхионинг ҳолатини билардик ва ҳозир жараён қандай ўтаётганидан ҳам хабаримиз бор". Клуб эса Рамос кейинги ҳафтадан умумий гуруҳга қайтиши ҳақида хабар берди.



• Серхионинг узоқ муддат давом этган тикланиш жараёни мемларга айланиб кетди. L’Equipe нашри ҳаттоки, "Рамоснинг арвоҳи" номли ролик ҳам чиқарди. Видеороликда ПСЖнинг бир нечта ўйлаб топилган ходимлари испаниялик билан бўлган шок ҳолатидаги учрашувлари ҳақида сўзлаб беришган: "Машғулот вақтида рондо ўйнаётгандик. Бирданига татуировкалари бор соқолли эркак пайдо бўлди. У испанчада гапирарди. Қайрилиб қараганимда эса у йўқ бўлиб қолди. Жуда қўрқиб кетдим".


ПСЖ 2020 йил ёзида Тиагу Силва билан хайрлашиш онлари ёдингиздами? Ўшанда 35 ёшли бразилияликка янги шартнома таклиф қилишмаганди

Рамос ҳам 35 ёшда ва 2 йиллик шартномаси бор, бироқ 2021 йил мобайнида бор йўғи 7 (!) ўйинда майдонга тушди. Чемпионлар Лигасида (2та), Ла Лигада (2та), Суперкубок (1та) ва ЖЧ саралаш босқичида (2та) — (45 ва 4 дақиқа). Серхио билан боғлиқ вазият Тиагу Силванинг қайғули кетишини ёдингизга солиб юбордими — ўша пайт бразилиялик ҳам 35 ёшда ва ПСЖ унга янги шартнома таклиф қилмаганидан жуда хафа эди. Ҳимоячи августда Рамос трансферини муҳокама қилганди — Тиагунинг парижликлардан хафа бўлгани ҳали ҳам эсидан чиқмаган шекилли...

"Нималар бўлгани ҳақида узоқ, жуда узоқ ўйлайман. Серхио Рамосга нисбатан ҳеч қандай адоватим йўқ. Лекин ПСЖ Серхио билан икки йиллик битим имзолади. Ўша пайтда ёшимиз тенг эди. Буни ҳеч ҳам тушуна олмадим. Бундан жуда хафа бўлдим.



Мен Рамос ҳақида ПСЖ футболчиларидан ҳеч бири билан гаплашганим йўқ, лекин жуда хафаман. Менга ҳеч қандай таклиф беришмади. Мен ўзимни клуб учун худди ҳеч нарса қилмагандек ҳис қилдим. Мухлислар мени аввал қанча маош олган бўлсам, ўшанча пулни олишни истаган деб ўйлашяпти. "Челси" билан ҳеч қандай муаммо бўлмади. Маошим... Бу ерда ПСЖда олган маошимнинг ярмидан ҳам камроғини оламан. Хайрлашиш чоғида улар бироз кўпроқ эътибор, ҳурмат кўрсата олишмаганидан ранжидим. Албатта, қандайдир чора бор эди. Мен у ерда 8 кун ёки 8 ой ўйнаганим йўқ. 8 йил, меҳнатим ва ғалабаларим айнан шу клуб билан боғлиқ", — дейди Силва ESPN нашрига берган интервьюсида.



Аммо энди Тиагунинг "Челси" билан ютган Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси бор!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика