Рамос: "Дам олиш учун Испаниядан ташқарига чиқишга ҳам қўрқаман"
30 май 2019 23:25
Янгиликлар
Рамос: "Дам олиш учун Испаниядан ташқарига чиқишга ҳам қўрқаман"
"Реал"ни тарк этишни истамайман. Бу ерда фаолиятимни якунлашни олдин ҳам айтганман. Перес ҳам мен бу ердан кетишни ҳеч қачон истамаганимни билади.
Дам олиш учун Испаниядан ташқарига чиқишга ҳам қўрқаман. Бу ерга келсам, ҳар доим миш-миш. Ўтган вақтлар ичида мен Перес билан шартнома ва пул борасида ҳам гаплашмаганман, чунки шу ерда қолишни истайман.
У билан молиявий томонларни муҳокама қилмадик. Бу ишонч ва ҳиссиётлар музокараси эди. Ҳаётимда икки устун бор - машғулотлар ва клуб президенти. Ҳаётим давомида кўплаб муаммоларга дуч келганман, улар мени ҳафа қилган. Энг яхши йўл - юзма юз ўтириб гаплашиш.
Хитойда келган таклиф столим устида ётибди. Бу таклиф эса мени ортга тортиши мумкин эди. Тўғри, муносабатлар ҳам мен ўйлаганчалик даражада эмас. Бироқ мен ҳали ҳеч ким билан Хитой таклифини муҳокама қилмаганман", - деди Рамос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар