Ража Наингголан: “Ювентус”ни жиним суймайди”
10 фев 2017 02:56
Янгиликлар
Ража Наингголан: “Ювентус”ни жиним суймайди”
“Рома” ярим ҳимоячиси Ража Наингголан “Ювентус” клубига бўлган салбий муносабати ҳақида тўхталди.
“Мен ҳар доим “Ювентус”га қарши бўлганман. Мен шунчаки бу жамоани ёмон кўраман. Мен “Кальяри”да тўп тепган вақтимда бу жамоани мағлуб этиш учун, ҳамма нарсага тайёр эдим. Биз доим “Ювентус Стэдиум”да дуранг ўйнаганмиз.
Улар бибир марта биз билан Триестда бўлган учрашувдан кейин Скудеттони қўлга киритишган. Мен уларни ёмон кўришим сабаби, бу жамоа доим пеналти ёки жарима тўпларидан кейин ғалабага эришади.
“Рома”га ўтишимга сабаб “Ювентус”ни мағлуб этиш бўлган. Биз Скудеттони юта олмасак, Италия кубогини қўлга киритамиз, ваъда бераман. Ярим финалда биз икки учрашувда ҳам “Лацио”дан устун келамиз”, дея таъкидлади Наингголан.
Фикрлар