UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  2 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  5 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  1 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  49 21:39"Вильярреал" — "Реал". Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда, Винисиус эса захирада  3 21:37"Лейпциг" — "Боруссия Дортмунд". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  0 21:33"Милан" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  54 21:20Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  7 20:55Илёс Зейтуллаев: "Барчамиз "Бунёдкор"ни аввалги даражасига қайтариш йўлида ишлаяпмиз"  2 20:37Холанд АПЛ рекордини ўрнатди  2 20:17"Барселона" Ямал бўйича қарор қабул қилди  3 19:53Луис Качоррининг дубли «Бунёдкор»га ғалаба тақдим этди  12 17:54Жим Рэтклифф: "Агар муваффақиятсизликка учрасам, "МЮ"дан кетаман"  4

Рафаэль Варан ёзда "Реал"дан кетиши мумкин. Асосий даъвогарлар - ПСЖ ва МЮ Янгиликлар

Рафаэль Варан ёзда "Реал"дан кетиши мумкин. Асосий даъвогарлар - ПСЖ ва МЮ

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти 27 ёшли франциялик ҳимоячи Рафаэль Вараннинг шартномани узайтириш борасидаги вазиятидан безовталанмоқда.

Варан сўнгги ўйинларда "Реал" мудофаасида асосий ролни бажарди, аммо "Реал" босслари футболчи билан янги шартнома борасида олдинга силжиш йўқлигидан безовта бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ўйинчисининг "Реал" билан тузган амалдаги шартномаси 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Агар музокаралар ижобий якун топмаса, "Реал" ёзда ўйинчини сотишга уриниб кўради. Даъвогарлар - ПСЖ ва МЮ. "Қироллик клуби" ўйинчининг сотувидан 71 млн евро ишламоқчи, аммо 50 млндан бошланадиган таклифларни ҳам кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Варан "Реал"га 2011 йилнинг ёзида "Ланс"дан 10 миллион евро эвазига ўтган эди.

Таъкидлаш керакки, ўйинчи "Реал" билан бир қатор совринлар, жумладан 4та ЕЧЛ совринини ютган.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика