
“Жамоамнинг ўйинидан ҳайратландимми? Йўқ. Мен жамоамнинг ўйиндан олдин қандай машғулот олиб борганлигини кўрдим ва шу сабаб биз кутилган мақсадга эришдик.
Бизнинг жамоа моҳирона ҳаракатланди. Биз ҳужумда Пандев, Гамшик, Игуаин, Кальехон ва Инсиньялар билан турли хил тактикалар туза оламиз. Бизда жамоани қайта тузиш ва жойлаштиришда катта имконият мавжуд.
Биз ўйинимиздан мамнунмиз. Чемпионатни эндигини бошлаган бўлсакда, бизда омадли старт бўлди– бу энг асосийси. Бу эса келаси ўйинларда ҳам яхши натижалар кўрсатишимиздан дарак беради”, - дейди мутахассис.