Рафаэль Бенитес: "Жеррардни ҳурмат қиламан, лекин у мен ҳақимда адашмоқда"

Aziz Tukhtamuradov
15 сен 2015, 21:18
"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес Жеррарднинг танқиди борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Жеррарднинг сўзлари: "Бенитес жамоамизда ҳеч кимга ёқмасди. Ҳалигача жамоадаги собиқ мураббийлар билан қўнғироқлашиб тураман. Фақат Рафаэл билан эмас. Хаби Алонсони "Реал"га сотиш жуда катта хато бўлганди. Фақат у мураббий мана шундай қўпол хатога йўл қўйиши мумкин".

Бенитеснинг жавоби: "Жеррардни ҳурмат қиламан. "Ливерпуль" ва жамоа мухлислари борасида гапирмайман. Лекин, Жеррард хато қилмоқда. Ёки у айнан шу йўл билан китобини сотишни мақсад қилган".

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net