UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  26 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  12 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  25 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  6 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2

Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди Янгиликлар

Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди

2020 йилги мавсумга қадар легионер футболчилар учун тўловлар икки хил кўринишга эга бўлган

ЎзПФЛ белгилаб берган талабларга жавоб берувчи легионерлар учун 20 миллион сўм, жавоб бермайдиганлари учун 100 миллион сўм.

2020 йилги мавсум учун регламент ёзишда легионер футболчилар савияси учун футбол клубларининг ўзи бевосита жавобгар экани инобатга олинди ва барча легионер футболчилар учун тўлов 50 миллион сўм этиб белгиланди.

Пандемия даврида футбол клубларида қийинчиликлар бор экани сир эмас. Қолаверса, хориждан бир қатор футболчилар Ўзбекистонга келиб, қуйи лига клублари синовидан ўтишга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, “Оқ-тепа” футбол клуби мана шундай йўл орқали Иброҳим Томивани кашф қилди. Футболчи қуйи лигадаги уч учрашувдан кейиноқ “Қизилқум”га ижарага берилди ва у Coca Cola Суперлигадаги дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди.

Вирус шароитида қуйи лига клубларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзПФЛ уларнинг легионер футболчилар учун тўловларини камайтириш таклифи билан чиқди ҳамда ташкилот Ижроқўмининг қўллаб-қувватловига эришди. Эндиликда мазкур клублар бу борадаги тўловларни икки баробар кам миқдорда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика