UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09U-17 Осиё кубогига қуръа ташланмоқда   0 11:22Постекоглу: "Биз жароҳат туфайли ҳаттоки таржимонимни ҳам йўқотдик"  1 11:09Бизга "Юлдузлар фабрикаси" ярашади  7 10:26"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади  1 09:35"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр  8 09:05“Машъал” жамоасининг украиналик ёрдамчи мураббийи Микола Тишченко клубни тарк этди  0 08:40Про-лига дебютанти ўз етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:15"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради   2 07:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   47 07:15МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   51 03:10ЕЧЛ. "Бавария"да йирик мағлубият, "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда икки тўп фарқини бой берди ва ПСЖга мағлуб бўлди  83 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  62 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  23

Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди Янгиликлар

Қуйи лига клублари учун легионерлар тўлови икки баробар камайтирилди

2020 йилги мавсумга қадар легионер футболчилар учун тўловлар икки хил кўринишга эга бўлган

ЎзПФЛ белгилаб берган талабларга жавоб берувчи легионерлар учун 20 миллион сўм, жавоб бермайдиганлари учун 100 миллион сўм.

2020 йилги мавсум учун регламент ёзишда легионер футболчилар савияси учун футбол клубларининг ўзи бевосита жавобгар экани инобатга олинди ва барча легионер футболчилар учун тўлов 50 миллион сўм этиб белгиланди.

Пандемия даврида футбол клубларида қийинчиликлар бор экани сир эмас. Қолаверса, хориждан бир қатор футболчилар Ўзбекистонга келиб, қуйи лига клублари синовидан ўтишга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, “Оқ-тепа” футбол клуби мана шундай йўл орқали Иброҳим Томивани кашф қилди. Футболчи қуйи лигадаги уч учрашувдан кейиноқ “Қизилқум”га ижарага берилди ва у Coca Cola Суперлигадаги дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди.

Вирус шароитида қуйи лига клубларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзПФЛ уларнинг легионер футболчилар учун тўловларини камайтириш таклифи билан чиқди ҳамда ташкилот Ижроқўмининг қўллаб-қувватловига эришди. Эндиликда мазкур клублар бу борадаги тўловларни икки баробар кам миқдорда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика