Қурбон Бердиевдан қўнғироқ ёхуд Жасур Жалолиддинов "Қайрат"да ўйнайди
06 фев 2022 10:22
Янгиликлар
Қурбон Бердиевдан қўнғироқ ёхуд Жасур Жалолиддинов "Қайрат"да ўйнайди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, ярим ҳимоячи "Қайрат" клубига 2022 йил охиригача ижарага берилди. Қозоғистон клубида Жалолиддиновни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бўлади.
Маълумот учун, "Қайрат"ни айни пайтда "Рубин"даги фаолияти орқали кўпчиликка яхши таниш бўлган, тажрибали мураббий Қурбон Бердиев бошқариб бормоқда. Эътиборлиси шахсан бош мураббийнинг ўзи Жасурга қўнғироқ қилган ва уни жамоада кўришни хоҳлашини маълум қилган.
"Қайрат" Қозоғистон кубоги соҳиби сифатида шу йилнинг июль ойидан Европа Конференция лигаси иккинчи босқичида иштирокини бошлайди.
"Қайрат" олдига таркибни ёшартириш ва еврокубокларда муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар