Қозоғистон. Саломовдан чиройли гол, Гейнрих жамоасида ғалаба ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
12 апр 2017, 17:12
Бугун Қозоғистон премьер-лигасида 7-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Александр Гейнрих тўп тепаётган "Ордабаси" клуби ўз уйида "Қайсар"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Гейнрих 84-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Қозоғистон премьер-лигаси
ОРДАБАСИ - ҚАЙСАР - 1:0
Гол:
Марцваладзе 52.

Шавкат Саломов ўйнаётган "Атирау" клуби эса ўз уйида "Шахтёр" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳснинг 28-дақиқасида Саломов чиройли гол уришга эришди. Қуйида ушбу голни томоша қилиш мумкин. Ҳамюртимиз 74-дақиқада алмаштирилди.

АТИРАУ - ШАХТЁР - 3:3 (1:2)
Голлар:
Тажимбетов, 11 (0:1). Шавкат Саломов, 28 (1:1). Хайруллин, 30 (1:2). Общивац , 78 (2:2). Общивац , 82 (3:2). Омиртаев, 90+1 (3:3).


Шавкат Саломовнинг "Шахтёр"га урган голи

TAS-IX 




TAS-IX эмас


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia